Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Brexit’дан сўнг Ирландия билан “шаффоф” чегарани истамоқда
Буюк Британия ҳукумати Европа иттифоқидан чиққанидан сўнг, Ирландия билан “шаффоф бўлмаган” чегарага қайтиш ниятида эмас. Бу ҳақда The Telegraph газетаси Бирлашган Қироллик ҳукумати режаларига асосан ёзмоқда.
Таъкидланишича, режалар Лондоннинг ЕИ билан вақтинчалик божхона иттифоқи бўйича таклифи доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, Буюк Британия чегараларида Brexit’дан сўнг алғов-далғовликни олдини олишда қўл келиши лозим.
Буюк Британия ҳукуматининг маълум қилишича, бутун Британия билан Евроиттифоқдан чиқаётган Шимолий Ирландия билан чегарадаги “исталган жисмоний инфратузилмадан” қочиш ҳаракатида.
Таъкидланишича, Буюк Британия Brexit’дан сўнг 1998 йилги Белфаст келишувининг барча бандларига риоя этиш ниятида. У Лондоннинг Шимолий Ирландияда тўғридан тўғри бошқарувдан воз кечиш ҳамда минтақадаги ҳокимиятни маҳаллий ўзини-ўзини бошқариш органларига беришини назарда тутади.
Аввалроқ британияликларнинг 45 фоизи Тереза Мэйнинг эрта истеъфосини хоҳлаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
20:53 / 01.05.2026
Уруш даврида ўзбекистонлик аскарга бошпана берган британиялик оила тақдирланди
17:51 / 28.04.2026