Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Сладкое кўли Қозоғистонга нега «берилганига» изоҳ берди
Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Новосибирск вилояти бўйича чегара бошқармаси Сладкое кўли нима учун Қозоғистон ҳудудига ўтказилганини тушунтириб берди. Маълум қилинишича, кўл вақт ўтиши билан қуриб қолган, бу ердаги давлат чегараси эса ўзгармаган, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Маҳаллий аҳоли давлат чегараси кўлнинг ўртасида бўлишига ўрганиб қолган, ҳамда унинг қирғоқларига ов мақсадида боришни канда қилишмаган. Бироқ, демаркациядан сўнг маълум бўлишича, кўл сўнгги йиллар давомида шу даражада қуриб қолганки, ҳозир чегара унинг айнан қирғоғидан ўтади», - дея хабар берган чегара бошқармаси матбуот хизмати вакили.
Таъкидланишича, туман маъмуриятининг хабари айнан шу билан боғлиқ бўлган, у маҳаллий фуқароларга кўлнинг қуриб қолиши туфайли давлат чегараси қирғоқда экани бўйича тушунтириш ишларини олиб борган. Демак, кўл ёнида ов қилиш ҳам ман этилди.
«Шу тариқа, Россия Қозоғистонга ҳеч нарса бермади. Чегара эса аввалги жойидан ўтган», - дея аниқлик киритишди Федерал хавфсизлик хизматидан.
Аввалроқ Қозоғистон Россия Сладкое кўлини «совға қилгани»ни инкор этганди.
Мавзуга оид
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:55 / 01.07.2026
Сирский: Россия Чернихив вилоятига ҳужум қилишни режалаштирмоқда
08:55 / 01.07.2026
Россия ва Euroclear ўртасидаги низо Белгия судигача етиб борди
08:39 / 30.06.2026