Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
«Биз Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигига рахна солувчи барча тўсиқларни олиб ташлаймиз», — деган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган икки томонлама ҳамкорлик, чегараларни делимтиация ва демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишида. Бу ҳақда 24.kg маълум қилмоқда.
А.Ариповнинг сўзларига кўра, давлат раҳбарларининг доимий мулоқотда бўлиб тургани сабабли 2016 йилдан буён икки давлат ўртасида барча асосий йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатлар сезиларли тарзда жонланган.
Бош вазирнинг қайд этишича, саккиз йиллик танаффусдан сўнг ишларнинг қайта тикланиши — икки томонлама ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилиш ва ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий чора-тадбирларини ишлаб учун учун яхши имкониятдир.
Савдо-иқтисодий муносабатларга тўхталар экан, Абдулла Арипов Ўзбекистонда 2017–2021 йиллар учун ҳаракатлар стартегияси қабул қилинганини қайд этиб, унга кўра иқтисодиётнинг ўсишини таъминлаш, уни либераллаштириш ва рақобатбардошлигини ошириш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини айтиб ўтди.
«Мамлактимизда автомобилсозлик, нефть-кимё, фармацевтика ва маиший электрониканинг бир қатор юқори технологияли соҳалари яратилди. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника, кимё ва текстил саноати илғор хорижий технологиялар асосида тубдан замонавийлаштирилди. Бизнинг қирғизистонлик ҳамкасбларимиз ҳам ана шундай натижаларга эришган, деб умид қиламиз», — деди Абдулла Арипов.
«Биз анчадан бери фильмотекаларимиз билан алишмадик», — деди ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Абдулла Арипов.
Бош вазирнинг сўзларига кўра 2017 йил октябрь ойида икки мамлакатда бир вақтнинг ўзида ташкиллаштириладиган маданият кунлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.
«Биз ҳамма нарсани қайта кўриб чиқиб, тоза варақдан бошлашимиз, ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ажратилган вақт ўрнини тўлдиришимиз керак», — деган Ўзбекистон ҳукумат раҳбари.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
20:21 / 10.07.2026