Жамият | 09:32 / 17.08.2017
5941
1 дақиқада ўқилади

Янгийўл туманида қидирувда юрган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 15 август куни ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида Тошкент вилояти Янгийўл туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қидирувда юрган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Янгийўл тумани ИИБ томонидан ўтказилаётган тадбир давомида, Миробод туман ИИБ томонидан қидирув эълон қилиш ва эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа” олиш ҳақидаги ажримига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан айбланиб, тергов идорасидан 2017 йил 31 май кунидан буён яшириниб юрган, Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Чойдали қишлоғида яшовчи 1974 йилда туғилган О.Ф. Янгийўл туман ҳудудида аниқланиб, ушланди. 

Мавзуга оид