Жаҳон | 10:09 / 18.08.2017
7877
1 дақиқада ўқилади

Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди

АҚШ вакиллар палатасининг аъзоси республикачи Дана Рорабахер Шимолий Кореяга нисбатан кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди.

«Пентагон нафақат Шимолий Кореянинг учирилган ракеталарини уриб туширишга, балки КХДР инфратузилмасига кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга ҳам тайёр туриши лозим», - дейилади конгрессменнинг баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар бир неча ўн йил давомида тўғридан тўғри тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган дипломатик ўйинни ўйнашмоқда.

«Кимларнинг коммунистик авлоди доимий равишда бизнинг сабрни синаб, ўз ядро арсеналини кучайтириб борган. Бизнинг ҳукумат ҳам доим бунга бир қадар эътиборсизлик билан қараб келган. Аҳмоқлик даврини тўхтатиш лозим», - дея таъкидлаб ўтди Рорабахер.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти Корея ярим оролида уруш бўлмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид