Лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларнинг 55 турини бекор қилиш режалаштирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасида лицензия ва рухсат бериш тартиботларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган, деб ёзмоқда Norma.uz.
Хусусан, лойиҳа қуйидаги рўйхатларни ўз ичига олади:
• жорий (жами - 38) ва келаси йилда (жами - 17), шу жумладан бирлаштириш (58 дан 26 гача) йўли билан бекор қилинадиган тадбиркорлик соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш ҳужжатларининг айрим турлари. Улар орасида, мисол учун, фармацевтика, тиббиёт, ветеринария, туристик ва божхона соҳасида лицензиялар, адвокатлик фаолияти (1.10.2017 йилдан), шунингдек улгуржи савдо, автомобилда ташиш, биржа фаолияти (1.01.2018 йилдан) мавжуд;
• расмийлаштириш муддати қисқартириладиган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат этиш тусига эга ҳужжатлар (жами – 23);
• лицензиялаш функцияси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига ўтказиладиган фаолиятнинг айрим турлари (жами – 13).
Шунингдек, айрим фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун барча лицензиялар тахминан жорий йилнинг 1 октябридан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади.
Агар лицензияловчи орган лицензияни бермаса ёки бунинг учун ажратилган муддат ичида уни беришни рад этмаса, талабгор лицензия олмоқчи бўлган фаолият бўйича фаолиятини амалга ошириши мумкин. Бунда лицензияловчи органни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиш лозим бўлади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:36 / 24.10.2024
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди ва Миграция агентлиги ташкил этилди
18:22 / 24.10.2024
«Ўзагроинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилди
18:28 / 26.09.2024
Пенсия тизими ислоҳ қилинади
20:41 / 24.09.2024