Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
17 август куни янги Qanotchi кафесининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат билан 10 кун давомида барча меҳмонларни кафе асосчиси Абдураҳмон Позилжоновдан ажойиб “совғалар” кутмоқда.
Вақт ўзгармоқда, бироқ гўштли ва товуқли таомларга бўлган муносабат ҳар доим қолади. Асосийси – гўштнинг нархи ва сифати ўзини оқлайдиган жойни топишдир. Ҳозирда ҳеч кимни одатий стейклар билан ҳайрон қолдириб бўлмайди. Qanotchi кафеси асосчиси Абдураҳмон Позилжонов продюссерлик соҳасида муваффақиятли тажрибага эга бўлгани ҳолда, Тошкентдаги ресторан бизнеси соҳасига янги ниманидир киритишга қарор қилди ҳамда кўпроқ эътиборни товуқ қанотчалари ва гўштга қаратди.
Qanotchi’да гўшт ўзига хос такрорланмас усул билан тайёрланади. У жуда юмшоқ, эриб кетадиган даражада бўлиб, сизга ҳаттоки тиш тозалагич ҳам керак бўлмайди. Муассасанинг энг ўзига хос жиҳатлари – бу мол гўштидан тайёрланган Qanotchi гамбургери, ҳамда, албатта, товуқ қанотчалари. Qanotchi кафесининг яна бир ўзига хос томони бор – бу табиий маҳаллий гўшт маҳсулоти. У муассаса билан бир ҳудудда жойлашган Bizning Donar заводидан етказилади, шунинг учун гўштнинг нархи аксарият фуқаролар учун ҳамёнбопдир.
Qanotchi – бу нафақат дўстлар ва яқинлар билан вақтни яхши ўтказиш мумкин бўлган жой, балки гўшт ҳамда товуқ қанотчаларидан лаззатланиш имконияти яратилган ердир. Порциялар бир киши учун ҳам, 3-4 кишилик жамоага ҳам мўлжалланган. Интерьерга келадиган бўлсак, бу ердаги услуб бош мақсад – ҳақиқий гўштдан лаззатланишдан четга чиқмайди. Ҳеч қандай пафос, фақатгина мазали таом.
Абдураҳмон Позилжонов барчани Qanotchi’га таклиф этмоқда, бу ҳодиса шарафига 10 кун давомида меҳмонлар учун мазали бепул “хушомад” тайёрлаб қўйилган.
Жойларга буюртма қилиш: +99871 203 0110.
Facebook’даги расмий саҳифа: facebook.com/Qanotchi
Манзил: Яккасарой тумани, Қушбеги ва Муқимий кўчалари кесишмаси, 1-боши берк кўча.
Мўлжал: GrandCinema кинотеатри.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:34
Тошкентда ўқувчилар орасида синтетик наркотик истеъмол қилиш кўпаяётгани айтилди
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024