Жаҳон | 21:48 / 20.08.2017
13714
1 дақиқада ўқилади

Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади

Фото:EPA

Саудия Арабистони қироли Салмон  ибн Абдулазиз Ол Сауд буйруғи билан қатарлик ҳаж зиёратчилари учун Қатар пойтахти Доҳага юборилган самолётларга Қатарда қўниш рад этилди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали хабар берди.  

16 августда Саудия Арабистони қироли қатарлик зиёратчилар учун чегараларни очишга ҳамда ўз ҳисобидан уларни Доҳадан Саудия Арабистонига етказишга буйруқ берганди. Қирол амрида шунингдек қатарликлар учун қуруқликдаги Сальва чегара терминали очилиши ҳам кўзда тутилганди.

Таъкидланишича, 100 дан кўпроқ қатарликлар ҳаж амалини адо этгани ушбу терминалдан Саудия Арабистонига ўтишган. Божхона хизмати вакиллари зиёратчиларнинг манфаати учун кун бўйи ишлаш тартибига ўтишга тайёрликларини айтишган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид