Жаҳон | 14:33 / 20.08.2017
12385
2 дақиқада ўқилади

КХДР: АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машқи оловга мой қуйишдир

АҚШ ва Жанубий Кореянинг Freedom Guardian ҳарбий машқлари минтақадаги вазиятни фақатгина ёмонлаштиришга хизмат қилади.

Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Меҳнат партияси Марказий қўмитасига кирувчи «Нодон синмун» газетаси мақоласида айтилади.

«Ulchi Freedom Guardian қўшма ҳарбий машқлари худди оловга мой қуйиш каби ҳолатдир», - дейилади матнда.

Газетанинг таъкидлашича, ҳарбий машқлар – КХДРга нисбатан «душманликнинг ёрқин кўриниши». «Нодон синмун»нинг қўшимча қилишича, ҳеч ким «машқлар ҳақиқий жангларга айланиб кетмаслиги» борасида кафолат бера олмайди.

Шимолий Корея нашрининг огоҳлантиришича, Вашингтон минтақадаги эҳтимолий ҳарбий ихтилоф АҚШга тўғридан тўғри тегишли бўлмайди, деб баҳолаши лозим эмас.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Жанубий Кореянинг Ulchi Freedom Guardian ҳарбий машқлари 21 август куни бошланади ва 31 августга қадар давом этади.

Аввалроқ америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирганди.

Мавзуга оид