Жамият | 18:45 / 20.08.2017
7954
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ЖАРда модель қизни калтаклаган Мугабенинг рафиқасига дипломатик дахлсизлик берилган

ЖАР ҳукумати Зимбабве президенти Роберт Мугабенинг рафиқаси Грейсга дипломатик дахлсизлик тақдим этган. Бу ҳолат у Йоханнесбургдаги меҳмонхонда 20 ёшли модель қизни калтаклагани бўйича айбловлар пайдо бўлган, юз берган, деб хабар қилмоқда Reuters.

«Шу тариқа, мен Зимбабве Республикасининг биринчи хоними, доктор Грейс Мугабе учун иммунитет ва бошқа тегишли имтиёзларни тан оламан», - деган ЖАР ТИВ раҳбари Маите Нкоана-Машабане.

Аввалроқ модель қизни калтаклашда айбланган Мугабенинг рафиқаси Зимбабвега қайтгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид