Жаҳон | 21:12 / 10.04.2025
3485
2 дақиқада ўқилади

ЖАРда пингвин сабаб вертолёт фалокатга учради

Парвоз вақтида ичида пингвин бўлган қути сирпаниб кетиб, вертолётнинг бошқарув тизимига урилган.

Фото: Daily Mail

Жанубий Африка Республикаси ҳукумати Robinson R44 Raven II вертолёти унинг бортида бўлган пингвин сабаб фалокатга учраганини маълум қилди, деб ёзмоқда Daily Mail.

Ҳодиса пингвинни Қушлар оролидан Шарқий Кап провинциясига кўчириш вақтида юз берган, аммо авария тафсилотлари расмий ҳисобот эълон қилинганидан кейин маълум бўлган.

Тадқиқот ишлари якунланганидан кейин олим учувчидан пингвинни аэропортга етказишни сўраган. Қуш оддий картон қоғоз ичига жойлаштирилган ва йўловчи уни тиззаси устига қўйиб кетган. Аммо парвоз вақтида қути сирпаниб, бошқарув тангажига урилган ва вертолёт ўнг томонга кескин оғиб кетган. Парракларнинг ерга тегиши натижасида авария содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга — учувчига ҳам, тадқиқотчига ҳам жароҳат етмаган. Пингвинга соғ экани айтилмоқда. Аммо вертолёт жиддий шикастланган. ЖАР Фуқаролик авиацияси бошқармасининг қайд этишича, парвоздан олдин хавфни баҳолаш ўтказилган, лекин пингвинни ташиш хавфсизлиги етарли даражада таъминланмаган.

 

 

Мавзуга оид