Тошкентда бир кунда 10 та ЙТҲ юз берди, 12 инсон жароҳатланди
2017 йилнинг 18 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 10 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 12 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
2017 йилнинг 18 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 1786 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 550 тасини қўпол турдаги, 25 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 18 август куни жами 676 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 392 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 284 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024