Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
Барселонадаги теракт ижрочиси Юнус Абуёқуб Субиратсда яшовчи синчков аёл ёрдами эвазига аниқланиб, йўқ қилинди, деб ёзмоқда Pais нашри.
Полиция версиясига кўра, Абуёқуб 17 августда Барселона марказида пиёдаларга урилган фургонни бошқарган. У ҳужумни амалга оширгач воқеа жойидан пиёда ғойиб бўлган. Сўнгра бир автомобиль эгасини ўлдириб, унинг машинасини олиб қочиб, полиция нарядини уриб кетган.
Террорчи қидирувга берилганди, унинг суратлари полиция сайтларида жойлаштирилганди. 22 август куни аёл террорчини Каталониядаги Субиратс шаҳрида учратиб қолган. Абуёқуб аёлнинг саволларига жавоб бермай, яқин орадаги узумзорга қараб қочган. Аёл эса полицияни чақиртирган.
Воқеа жойига етиб келган полиция худкуш камари билан таҳдид қилган террорчини йўқ қилган. Худкуш камари муляж бўлиб чиққан.
Мавзуга оид
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
12:52 / 27.10.2024