Ўзбекистон | 13:25 / 21.08.2017
4328
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди

2017 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси ўринбосари Иляс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия кун тартиби, жумладан унинг муҳим қисми ҳисобланувчи икки давлат ҳокимиятларининг қонунчилик органлари ўртасидаги мунтазам алмашинувларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон-Россия Парламентлараро ҳамкорлик комиссиясининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш жараёни амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.

Учрашувда Россиянинг Муваққат ишлар вакили Вадим Митрофанов иштирок этди.

Мавзуга оид