Нега Нурсултон Назарбоев чет элга дам олишга бормайди?
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг сўлим оромгоҳлари ва муқаддас қадамжолари ҳақида гапириб берган. Илгари Назарбоев Оқмўла областининг Бурабой қўрғонида бўлиб туриб, «Хабар» телеканалига интервью берган.
«Мен дунё бўйлаб гўзал жойларни жуда кўп кўрганман, замондошларим ва келажак авлодга айтишим керакки — ҳозир мен бошқа бирор жойга дам олиш учун бормайман. Ҳозир Бурабойда бўлиб турибмиз. Бундай ажойиб жойни бошқа ҳеч ерда учратмаганман. Одам қўли тегмаган табиат! Кўли ҳам бор, тоғи ҳам, суви ҳам. Шарқий Қозоғистон, Олатов этакларида ҳам шунга ўхшаш табиатга дуч келасиз», — деган Назарбоев.
Қозоғистон президентининг қайд этишича, Қозоғистонда ҳам бошқа давлатларда бўлгани каби муқаддас қадамжолар бор.
«Бу жойларни ҳаммангиз яхши биласиз, кўпчилигингиз ўшандай жойларда истиқомат ҳам қиласиз ва улар жаҳонга машҳур жойлар. Инсоннинг хаёлига дарҳол Хўжа Аҳмад Яссавий, Аристон бобо, Ўтрор, Ғарбий Қозоғистондаги Манғистов, Жийиқ (Урал) дарёси бўйидаги «Олтин Ўрда» хонларнинг қароргоҳи, Улитов, Берел, жанубдаги Олтин одам каби зиёратгоҳлар келади», — деган Қозоғистон президенти.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
21:42 / 12.01.2024