Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
Украина президенти Пётр Порошенко сентябрда БМТ Бош ассамблеясида Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи.
“Кейинги ойда мен БМТ Бош ассамблеясида Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилиши ғоясини киритмоқчиман”, деб айтган Порошенко.
У “норманд тўртлиги” доирасидаги телефон мулоқотида бу ғояни илгари сурганини эслатиб ўтди. У шунингдек Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус мониторинг миссиясини қуроллантиришни таклиф қилди.
“БМТ тинчликпарвар миссияси ва ЕХҲТнинг қуролланган миссияси масаласи жуда оғир сурилмоқда, бу Россиянинг истамаслиги сабаблидир”, деб айтган Порошенко.
У шунингдек 22 август кечки вақт “норманд формати”да телефон мулоқоти бўлиб ўтишини маълум қилган. Унда Порошенко янги ўқув йили арафасида, яъни 25 август ёки 1 сентябрдан Донбассда тинчлик ўрнатишни таклиф қилмоқчи.
“Музокаралар давомида болалар охир-оқибат мактабга бора олишлари учун 25 август ёки 1 сентябрдан ўт очишни тўхтатиш тартиби эълон қилиниши масаласи муҳокама қилинади”, деб айтган Порошенко Луганск вилоятидаги чиқишида.
Украина президенти Киев Донбассдаги жанговар ҳаракатлар авж олиши ташаббусчиси бўлмаслигини, бироқ ҳужум қилишга исталган уринишлар қатъий қаршиликка учрашини айтган.
“Сизга яна бир бор айтмоқчиман, Украина ҳукумати жанговар ҳаракатлар авж олиши сабабчиси бўлмаган ва бўлмайди, бироқ Россия ва унинг қўғирчоқларининг бунга исталган уринишлари қаътий ва муросасиз қаршиликка учрайди”, деб айтган Порошенко.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024
Россия колоннаси Купянскка ёриб кирган, аммо Украина уни яксон қилганини айтмоқда. Нималар маълум?
10:11 / 15.11.2024
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31 / 15.11.2024