“Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” номли китоб тақдимоти ўтказилди
23 август куни Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида нашр этилган “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июнда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида мазкур байрамни “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш белгилаб берилган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси ҳамкорлигида “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон!” номли услубий қўлланмани нашрдан чиқарди. Қўлланмада мустақилликнинг буюк ва бебаҳо неъмат эканлигини, миллий давлатчилигимиз тарихидаги буюк аҳамияти, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмуни, унда белгиланган вазифаларнинг моҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилган.
Китоб “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” каби тамойил ва ғоялар асосида тайёрланган. Унда олимларимизнинг миллий мустақиллигимизнинг тарихий аҳамияти, давлат бошқаруви тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, иқтисодий ислоҳотларнинг натижадорлиги, қонун устуворлигини таъминлаш, ёшлар ва уларнинг муаммолари таҳлили, хавфсизлик ва ўзаро манфаатли амалий ташқи сиёсат мазмуни, динлараро бағрикенглик ва миллатларо тотувликни таъминлашдаги давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган ўндан зиёд мақолалари ўрин олган.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган тадбирда республиканинг таниқли олимлари, соҳа мутахассислари, ёшлар вакиллари, тарғиботчилар китобнинг мазмун моҳияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Анжуманда Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари, профессор ўқитувчилари, олимлар ва илмий тадқиқотчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
14:40 / 31.08.2024
Россияда тақиқланганлар реестрига бешта китоб сайти киритилди
16:36 / 23.07.2024