Ўзбекистон | 12:50 / 23.08.2017
4439
1 дақиқада ўқилади

Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ҳиндистон вице-президенти Венкай Найду Деҳлида музокара ўтказди. Бу учрашув Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегациянинг Ҳиндистонга уюштирган расмий ташрифи доирасида рўй берган.

Венкай Найду Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2018 йил мартига қадар 1 миллиард долларга етказилиши зарурлиги қайд этиб ўтган.

У Ўзбекистон ва Ҳиндистон қалин маданий ва тарихий алоқаларга эгалигини таъкидлаган. У Ўзбекистонда икки давлат ўртасида муносабатлар йўлга қўйилганига 25 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирлардан қониқиш ҳосил қилганини айтган.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳам ўз навбатида Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга бу ташрифи муносабатлар даражасини янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид