Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги дўкондан 9 млн сўмлик мобиль телефонларни ўмарган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида номаълум шахс А.Навоий кўчаси 44-уйда жойлашган “Grand Mobile Set” МЧЖга қарашли дўконга калит танлаш йўли билан кириб, у ердан кўп сонли мобиль телефон аппаратларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Яъни, Тошкент вилояти Зангиота тумани Бешракат маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.Ғ.га тегишли умумий қиймати 9.200.000 сўмлик 13 дона “Samsung”, 2 дона “iPhone”, 1 дона “Xiaomi”, 2 дона “HTC”, 8 дона “Nokia”, 2 дона “Seria”, 5 дона “Blackberry” русумли мобиль телефонларини ўғирлаб кетган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида мазкур жиноятни Шайхонтоҳур туманида яшовчи, ишламайдиган, муқаддам судланган, 1990 йилда туғилган Ш.Б содир этганлиги аниқланиб ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026