Ўзбекистон | 09:15 / 24.08.2017
17662
2 дақиқада ўқилади

Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди

Сўнгги вақтларда интернет ва бошқа ОАВда, ижтимоий тармоқларда лотин ва кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифбосини таққослаш ишлари авж олди. Айримлар крилга қайтиш мақсадга мувофиқ деса, бошқалар бу яна ортга қайтиш бўлишини таъкидлашди. Ўзбекистон халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов Халқаро Пресс-клубнинг 23 августдаги сессиясида бу масалага узил-кесил нуқта қўйди, дейиш мумкин. Унинг айтишича, бу каби гап-сўзлар, яъни криллга қайтиш ҳақидаги хавотирлар асоссиз. Унинг айтишича, Ўзбекистон ҳукумати лотин алифбосидан воз кечмайди. Иноятов ХПКда ииштирок этган журналист саволига жавоб берар экан, бу масалага батафсил тўхталди.

"Ўйлайманки, кирилл ёзувига қайтиш сизнинг, кичик қатламдаги аҳолининг фикри. Бу ҳақда умуман гап бўлаётгани йўқ. Буни балки кимдир хоҳлаётгандир. Мен вазир сифатида ўз қарашимни билдирмоқчиман. Биринчидан, кирилл ва лотин ёзувларининг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари ҳам бор. Аммо, менинг фикримча, бизнинг ҳолатимизда лотин ёзувининг устунликлари кўп. Фарзандларимиз хорижий тилларни ўрганишмоқда, улар лотин ёзувидадир. Хорижликлар ҳам ўзбек тилини ўрганмоқда. Уларга шу маънода қулайлик бор. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувида лотин графикасига ўтиш муҳим аҳамият касб этади", -деди Халқ таълими вазири.

Мавзуга оид