Ижтимоий тармоқда лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзувини ислоҳ қилиш мавзуси яна қизғин муҳокама қилинмоқда. Ўтган жума куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масалаларига бағишланган илмий-назарий конференция бўлиб ўтди ва унда алифбога киритилаётган ўзгартиришлар намойиш этилди.

Ўзи нега алифбо масаласи яна кўтарилди? Чунки 1995 йилда қабул қилинган лотин ёзувига асосланган алифбо бугунги кунга келиб бир неча ноқулайликларга эга экани ойдинлашмоқда.

Филолог олимлар, айниқса дастурчилар алифбода мавжуд ва тилнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган бу муаммоларни бартараф этиш масаласини бот-бот кўтариб келишмоқда (ушбу мақолада уларнинг ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтамиз).

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш масаласи 2019 йилда Ўзбек тили байрамида президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқида таъкидлаб ўтилган эди. Жорий йил 5 июлида ҳам президент Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш ишлари охиригача етказилиши кераклигини таъкидлаган.

«Мана, кейинги пайтда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш бўйича катта ишларни амалга оширяпмиз.

Айни пайтда олдимизда янги, янада муҳим вазифалар турибди. Жумладан, зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимиз билан бамаслаҳат, лотин ёзувига асосланган алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур», — деган у.

Бу борада аввалги йиғилиш 2021 йилда бўлиб ўтган эди. Ўшанда алифбога киритилиши лозим бўлган сўнгги ўзгартиришлар сифатида қуйидаги ҳарф алмашинишлари амалга оширилиши таклиф қилинганди.

22 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда эса тилчи олимлар якуний тўхтамга келиб, ёзувда кўп мураккабликларни юзага келтираётган айрим ҳарфлар бўйича ушбу кўринишдаги қуйидагича ислоҳотлар амалга оширилаётганини маълум қилишди: