Жамият | 17:56 / 25.08.2017
5632
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир кунда 6 та ЙТҲ юз берди, 9 инсон жароҳатланди

Иллюстратив фото

2017 йилнинг 23 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 9 нафар шахс тан жароҳати олган. Вафот этганлар йўқ.

2017 йилнинг 23 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 3294 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 857 тасини қўпол турдаги, 24 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 23 август куни жами 475 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 264 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 211 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Мавзуга оид