Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубандаги автоҳалокат сабаблари маълум бўлди
Кубанда автобус иштирокида юз берган ҳалокатга автобуснинг тормозидаги носозлик сабаб бўлган. Бу ҳақда Ространснадзор сайтида хабар қилинган.
25 август куни “Таманьнефтегаз” компанияси ва пудратчи ташкилот ишчиларини олиб кетаётган автобус йўлдан оғишиб, пирсдан денгизга қулаган. Қутқарувчилар маълумотларига кўра, автобусда 50 га яқин одам бўлган. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлган. Охирги қурбоннинг жасади 26 август куни эрталаб сувдан чиқарилган. Фожиа жойида қутқарув-қидирув ишлари якунланган.
Краснодар ўлкасида фожиа муносабати билан 26 август мотам куни деб эълон қилинган. Ҳалок бўлганлар оилаларига бир миллион рублдан компенсация тўлаб бериладиган бўлди.
Мавзуга оид
19:07 / 23.05.2026
Ўсмир светофорда ҳам тўхтамаган: Қўқондаги мудҳиш автоҳалокат тафсилотлари
15:10 / 30.04.2026
Самарқанд шаҳридаги автоаварияда ППХ ходими ҳалок бўлди
20:28 / 18.06.2025
Хоразмда Tico ағдарилиб, 18 ёшли йигит ҳалок бўлди
13:25 / 20.01.2025