Жаҳон | 13:25 / 20.01.2025
1072
2 дақиқада ўқилади

Кубан пляжларидаги 24 та участкада - мазутнинг такрорий сизиб чиқиши

Краснодар ўлкасидаги 24 та пляжда нефт маҳсулотларининг қайта сизиб чиқиши қайд этилган, дея хабар беради маҳаллий тезкор гуруҳ. Энг қийин участкалардан бири - Анапада.

Фото: Telegram / opershtab23

Икки танкернинг ҳалокатга учраши натижасида денгизга мазут тўкилиши оқибатида Краснодар ўлкасидаги 24 та пляжда нефт маҳсулотларининг қайта сизиб чиқиши қайд этилди, деб хабар берди маҳаллий тезкор гуруҳ ўзининг Telegram-каналида 19 январ, якшанба куни. Ҳаммаси бўлиб 41 муниципалитетдан келган жамоалар қирғоқ бўйлаб тадқиқот ўтказдилар.

Тезкор штаб каналида таъкидланишича, ифлосланишнинг энг мураккаб жойларидан бири Анападаги Благовешченская ва Витязево қишлоқлари орасида жойлашган. Волгоград области қутқарувчилари у ердаги соҳилни тозалашга ёрдам бермоқда.

Қора денгиздаги мазут Қрим қирғоқларигача етиб борди

Декабр ойида Қора денгизга тўкилган нефт маҳсулотлари Қрим қирғоқларигача етиб борди. Бу ҳақда 2 январ куни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Пайшанба куни эрталаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қрим Республикасида нефт маҳсулотлари аниқлангани юзасидан ҳеч қандай далил топилмагани» ҳақида хабар берди. Аммо тез орада агентлик «Қримда нефт маҳсулотлари билан ифлосланган иккита ҳудуд аниқланганини» эълон қилди. Улар Керч шаҳар пляжи ҳудудида ва Тобечик кўли яқинида жойлашган.

Воқеа жойига 150 га яқин киши ва 48 та техника келган. Пайшанба куни кечқурун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қримда нефт маҳсулотлари тўкилишини бартараф этиш бўйича ишлар якунлангани» ҳақида хабар берди. Соҳилнинг 4 кмга яқин қисми тозаланди, 2 тоннадан ортиқ ифлосланган қум ва тупроқ олиб чиқилди, 168 та қуш қутқарилди.

Пайшанба куни Краснодар ўлкаси оператив штабининг маълум қилишича, сўнгги кунларда Анапа ва Темрюк ҳудуди пляжларидан деярли 73 минг тонна нефт маҳсулоти билан ифлосланган қум олиб чиқилган. Уни қайта ишлаш учун олиб бориш ҳозирча максимал мумкин бўлган қайта ишлаш ҳажми ортиб кетганлиги сабабли вақтинча тўхтатилган.

Мавзуга оид