Навоийда ўғрилик қилган шахс қўлга олинди
Навоий вилояти Навоий шаҳрида ўтказилаётган “Тозалаш” тадбири давомида Навоий шаҳар ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан ўғрилик қилган шахс қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди
2017 йилнинг 19 август куни 1978 йилда туғилган Навоий шаҳар И.Каримов кўчаси 80-уйда яшовчи, О.Д. ариза билан мурожаат қилиб, 2017 йил 19 август куни номаълум шахс унга тегишли Навоий шаҳрида жойлашган “Караван-Навоий” хусусий корхонасига қарашли чойхонасидан баҳоси 120 минг сўм бўлган терминал модеми ва фуқаро О.Д.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинасининг калити ва пультини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ушбу жиноятни, 1978 йилда туғилган Навоий шаҳар М.Улуғбек кўчаси 4-уйда яшовчи, НКМКга қарашли НМЗда ишчиси Т.Д. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Д.га нисбатан Навоий шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-м. 1-қ. билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
18:50 / 21.10.2024
Навоийда ҳаводан сув олувчи ускуна синовдан муваффақиятли ўтказилди
14:20 / 04.10.2024
Сохта ҳавола юбориб ўзганинг қарийб 17 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
09:52 / 11.09.2024