Пентагон раҳбари Украина армияси учун ҳарбий ускуналар олиб келди
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Киевга ташрифи вақтида Украина қуролли кучлари учун ҳарбий ускуналар олиб келди. Бу ҳақда АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкер маълум қилди.
“Мен мудофаа вазирлари қуруқ қўл билан келмасликлари ҳақидаги гапга қўшиламан. Мудофаа вазири Украина армияси учун муайян мудофаа ускуналари олиб келди”, деб айтган Волкер.
Унинг айтишича, Россия ва Беларуснинг “Ғарб-2017” ҳарбий машғулотлари ғарб давлатларини исталган воқеалар ривожига тайёр туришга мажбур қилмоқда.
Россия бир неча марта Украинага қурол етказиб бериш режалари яхшиликка олиб келмаслигидан огоҳлантирган, чунки бу Донбассдаги можаронинг кучайишига олиб келади.
Украинага қурол-аслаҳа етказиб берилишига кўплаб европалик сиёсатчилар ҳам қарши чиқишган. Жумладан, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Украинага қурол-аслаҳа етказиб берилиши инқироздан чиқишнинг жуда хавфли ва номаҳсулдор йўли ҳисобланишини айтган.
Мавзуга оид
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
21:15 / 26.10.2024
КХДР ҳарбийлари Россиянинг Курск областига етиб борди – ОАВ
19:18 / 26.10.2024
Қийин танлов: АҚШдаги мусулмонлар сайловда кимга овоз беришади?
12:57 / 26.10.2024