Light | 21:44 / 28.08.2017
62562
6 дақиқада ўқилади

Хорижлик танқидчи сайёҳ «Ўзбекистон ҳаво йўллари»даги парвоз таассуротларини ҳикоя қилди

Фото: KUN.UZ

Эътиборингизга сайёҳ, танқидчи Бен Шалпигнинг Нью-Йорк-Тошкент йўналишидаги тўхтовсиз парвоздан олган таассуротларини тақдим этамиз. Бу билан миллий авиакомпаниянинг айрим камчиликларни бартараф этиб, ютуқларни кенгайтиришга чақирамиз.

«Биз ҳаво кемасига қўйилган йўлак орқали иккинчи эшикка кўтарилдик, йўловчиларни хушмуомала стюард қарши олиб, чап тарафдаги жойимни кўрсатиб юборди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» харид қилган Boeing-787 ҳаво лайнерининг бизнес класс бўлагида 24 нафар йўловчи учун мўлжалланган жойлар 2-2-2 тартибида жойлаштирилган. Борт ходимларининг хизмат кўрсатиш сифатини кузатиб бориш учун уч қатор бўйлаб жойлаштирилган ўриндиқларнинг олд жойини эгалладик.

Фото: Ben Schalppig

Янги типдаги 787 самолётида бизнес класс ўриндиқлари олд тарафга қараб мослаштирилган бўлиб, бундай мослашув AZAL Azerbaijan, LOT Polish, Xiamen авиакомпанияларида ҳам учрайди, аммо бу замонавий ҳаво кемаларида йўловчи ташишнинг энг ёмон кўриниши бўлса керак.

Фото: Ben Schalppig

Асосий мақсадим - 787 бортида хизмат даражасини кузатиб бориш. Аммо ўрнимни эгаллашим билан стюардесса менга яқинлашиб, ҳаво кемасида фотоаппарат ишлатиш, умуман суратга олиш мумкин эмаслигини айтиб, огоҳлантириб кетди. Бу эса минглаб км масофани босиб ўтиб, турли авиакомпаниялар хизматидан фойдаланганимдан сўнг илк бор янграб турган тақиқ эди. Кейинроқ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳақида йўловчиларнинг таассуротларини ўқиб чиқдим, уларнинг биронтаси ҳам бу камчилик ҳақида сўз очмаган. Балки борт ходимлари парвоз чоғи қизиқарли ҳолатларни суратга туширишимни «кўрмай» қолар?! Шунга қарамай, борт ходимлари тарқатган таом ва ичимликларни телефон орқали тарихга муҳрлаб боришга муваффақ бўлдим.

Фото: Ben Schalppig

Ўриндиқлар стандарт бўйича ишлаб чиқарилган, машҳур авиакомпаниялар сингари қўшимча қулайликлар билан жиҳозланмаган.

Фото: Ben Schalppig

Ўриндиқ ҳолатини бошқариш панели икки йўловчи ўртасида жойлашган, бундай фойдаланиш - қулай! Тиззадан пастда жойлашган кўнгилхушлик медиани бошқариб бориш панели зерикарли эди, деярли ҳеч қандай янгилик йўқ.

Фото: Ben Schalppig

ТВ мониторининг олдида юк қўйиш учун кичик жавон бор.

Фото: Ben Schalppig

Оёқни ёзиб ўтириш учун қулай оттоман, унинг остида оёқ кийими қўйиш учун жой бор.

Фото: Ben Schalppig

Жойимни эгаллаш учун назар ташлаганимда, мени бир жуфт оддий оёқ кийим, сифатсиз уйқу учун ниқоб, пластик тўрда майда-чуйда нарсалар кутиб турарди. Тақдим этилган ёстиқ эса халқаро парвозни амалга ошираётган самолёт бизнес классининг талабларига жавоб бермайди.

Фото: Ben Schalppig

Қулоқчинларнинг сифатсиз товуш чиқариши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Фото: Ben Schalppig

Стюардесса бироз вақтдан сўнг, нам сочиқ тақдим этиб, қандай ичимлик хоҳлашимни сўради. Мен бир қадаҳ шампанга буюртма бериб, Дом ёки Круг бўлмаса ҳам, яхши сифатидан келишини кутдим. Аммо ҳаммаси тескари бўлиб чиқди, бу ҳаётим давомида ичган энг ёмон ичимлик бўлиб қолса керак.

Овқатлар менюси йўқлиги мени ажаблантирди, шунчаки мол, балиқ ва товуқ гўшти оғзаки таклиф қилинганда, аввалига хорижий тилда меню йўқ, деб ўйладим. Аниқланишича, ростан ҳам меню ташкил қилинмаган. Овқатлар қандай пишгани, тури бўйича маълумот ололмадим.

Фото: Ben Schalppig

Капитан парвоз 10 соату 40 дақиқа давом этишини эълон қилди. Эшиклар ёпилгач, хавфсизлик кўрсатмалари бўйича лавҳа ўзбек, рус ва инглиз тилида айлантирилди.

Фото: Ben Schalppig

Айтиб ўтганимдай, томоша учун 30тача фильм бўлиб, улардан фақат 2-3таси инглиз тилида, ўзбек тилида эса топа олмадим. Қолгани рус тилида тақдим этилган лавҳалар экан. Бизнес классдан ўрин олган йўловчиларга iPad тарқатиб чиқишди, аммо қуввати паст, қувватлагич эса йўқ.

Фото: Ben Schalppig

Аввал, эрмак учун бирон егулик берилмай, парвоз 45-дақиқасидан бошлаб, таом ва барча егуликлар тарқатила бошланди. Таомнинг ранг-баранглиги ҳамда мазасига гап йўқ, аммо нон жуда қаттиқ эди. Қолаверса, ҳар бир йўловчига фақат биттадан нам салфетка тарқатилганига тушунмадим: бу етарли эмас-ку!

Фото: Ben Schalppig

Мени қизиқтирган масала, бу ерда ҳеч қандай ўзбекча таом ёки ичимлик тарқатилмади. Ҳар бир авиакомпания миллий қадриятларини иложи борича ҳаво кемасига олиб чиқишга ҳаракат қилса, бу ерда ўзбек тилида сўзлашадиган ходимлар ҳам кам.

Фото: Ben Schalppig

Бироз мизғиб олишга ҳаракат қилдим, бу ерда wi-fi йўқлиги сабабли iPad'да кино кўрдим.

Фото: Ben Schalppig

Борт ходимлари жуда ҳам эътиборли бўлиб, йўловчиларга тез хизмат кўрсатишга ҳаракат қилди. Тонгги соат 3:00 бўлиши билан, нонушта қилишимиз мумкинлигини эълон қилишди. Сал нонуштага хос бўлмаган таомлар келтирилди, аммо таъми яхши.

Фото: Ben Schalppig

Қўнишга 30 дақиқа қолганда божхонада тўлдирилиши кутилган қоғозлар тарқатилди.

Фото: Ben Schalppig

Бизнес класс ва хорижий фуқаролар учун алоҳида Lounge хонаси мавжуд. Шу ердан такси ушлаб, шаҳарга чиқиш мумкин.

Фото: Ben Schalppig

Умуман олиб қараганда, Boeing 787'нинг сотиб олиниши ва юқори даражада сифатли хизмат ҳаракат қилиш «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг обрўсини оширади. Айрим камчиликларни ҳисобга олмаганда, мен Нью-Йорк-Тошкент йўналишидаги тўхтовсиз парвозни мазкур авиакомпания билан учишни тавсия этаман»,деб ёзувларини тугатган Бен.

Мавзуга оид