17:39 / 29.08.2017
3924

"Ҳарви" довули туфайли 6 кишидан иборат оила ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Американинг Техас штатига ёпирилган “Ҳарви” довули оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Бу ҳақда Fox News маҳаллий маъмуриятга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, олти кишидан иборат оила ҳалок бўлган. Тўрт нафар бола, уларнинг катта буви ҳамда катта буваси довул туфайли юз берган тошқинда омон қолишмоқчи бўлган, бироқ улар сув айирғичга кириб кетишган.

Аввалроқ “Ҳарви” довули ёпирилган Техаснинг жануби-шарқида хавфли кимёвий модда сизиб чиқиши қайд этилгани хабар берилганди.

 

Top