Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон чақиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятнинг олди олинди
2017 йилнинг 27 август куни соат 14:45да Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Гулистон шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро Э.Х. томонидан, уйида илон кўрганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Илон чақиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятнинг олдини олиш мақсадида, навбатчи гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.
Қутқарувчилар томонидан хонадон синчковлик билан текшириб чиқилди ва илон топилди. Илон аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилди. Хонадон эгаларига мутахассислар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, зарурий тавсиялар берилди.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
18:07 / 04.07.2026
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
19:28 / 20.06.2026