Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 июл куни маъмурий биноларда ФВВнинг махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади
Машқлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари биноларида соат 10.00дан 12.00гача ўтказилади.
5 июл куни Ўзбекистон бўйлаб режа-график асосида маъмурий биноларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилади.
ФВВ эълон қилган жадвалга кўра, машқлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари биноларида соат 10.00дан 12.00гача ўтказилади.
Қайд этилишича, бундан кўзланган мақсад юзага келиши мумкин бўлган зилзила, ёнғин ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, оқибатларни қисқа вақтда бартараф этиш, одамларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини оширишдан иборатдир.
Фавқудодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан мазкур ўқув машқлари бўйича материаллар юзасидан асоссиз ва ноўрин материалларни тарқатмаслик, мавжуд маълумотлардан унумли фойдаланишни сўрамоқда.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
13:14 / 14.06.2026