Жамият | 15:49 / 29.08.2017
10402
2 дақиқада ўқилади

Миробод ИИБнинг собиқ биноси олдидаги ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Пойтахт ИИББнинг хабар беришича, 2017 йилнинг 26 август куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “Voditeli Tashkenta” гуруҳида Миробод тумани ИИБнинг собиқ биносини олдида кучли ёнғин юз берганлиги, изоҳлардан маълум бўлишича ёнғинга портлашлар ҳам “ҳамкорлик қилган”, сўнг йўл ёпиб қўйилганлиги ҳақида маълумот берилган. Шундан сўнг, гуруҳ фойдаланувчилардан бири, ўша жой яқинида машиналарга газ ускуналари ўрнатилганлиги, бутун туманни эвакуация қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилган. 

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан олинган хабарга кўра, 2017 йил 26 август куни соат 12 дан 04 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ “101” телефон рақамига Миробод тумани “Иноқобод” махалласи, 8-март кўчаси 57-уйда жойлашган “Кислород азот транс сервис” МЧЖга қарашли таъмирлаш устахонасида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин содир бўлган жойга 5 та жанговар бўлинмалари юборилиб, мазкур жамиятга қарашли таъмирлаш устахонасининг ички қисми тахминан 200 м2 ёнаётганлиги аниқланиб, соат 12 дан 25 дақиқа ўтганда ёнғин қуршаб олиниб, соат 12 дан 34 дақиқа ўтганда ўчирилганлиги  маълум бўлди. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Ёнғин оқибатида, “Кислород азот транс сервис” МЧЖга қарашли кислород ва газ баллонларини таъмирлаш устахонасининг ички қисми ҳамда жиҳозлари, қурилиш элементлари 200 м2 майдонда ёнғиндан зарар кўрди.

Газ баллонини таъмирлаш вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлиги оқибатида ёнғин келиб чиққанлиги аниқланган. 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Дастлабки ёнғин суриштириш ишлари Миробод туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

Мавзуга оид