Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифохонада ётган беморнинг зираклари ва пулини ўғирлаган аёл қўлга олинди
Янгийўл туманида яшовчи, уй бекаси, 1972 йилда туғилган Д.Р. ариза билан мурожаат қилиб, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасида даволаниб ётган вақтида 29 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ухлаб ётганидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, у ётган палатадан нархи 950.000 сўмлик 1 дона жуфт тилла зираги ва 150.000 сўм пулларини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи 1982 йилда туғилган З.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:36 / 08.01.2026
Янгийўлда гўшти учун итини ўлдирган фуқаро ушланди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026