18:55 / 29.08.2017
4071

Трамп «Ҳарви»дан зарар кўрган Техас штатига жўнаб кетди

АҚШ президенти Дональд Трамп «Ҳарви» довулидан зиён кўрган Техас штатига жўнаб кетаётгани ҳақида маълум қилди.

«Техасга жўнаб кетмоқдаман!» - дея ёзган Трамп Twitter’даги ўз саҳифасида.

Аввалроқ Трамп «Ҳарви» довули сабабли Техас штатида фавқулодда табиий офат тартибини жорий қилганди.

Шунингдек, ОАВ «Ҳарви» туфайли 6 кишидан иборат оила ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.  

Top