Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Арсенал» футболчилари Санчес кетишини исташмоқда
Фото: ВВС
«Арсенал» футболчилари «Манчестер Сити» сотиб олмоқчи бўлаётган Алексис Санчес клубдан кетишини исташмоқда.
The Telegraph хабарига кўра, лондонликлар клуби футболчилари «Ливерпуль»га қарши кечган ва 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйин вақтида у жамоага ёрдам беришни истамаётганини сезишган. Чилилик бу 28 ёшли футболчини Арсен Венгер ўйиннинг 62 дақиқасида алмаштириб юборганди.
Клуб футболчилари Санчес жамоада қолиши «Арсенал»га салбий таъсир кўрсатади, деган фикрда.
Бундан аввалроқ «Арсенал» «Манчестер Сити»нинг Санчес учун 50 миллион фунтлик таклифини рад этгани ҳақида хабар берилганди.
Чилилик бу футболчи «Арсенал» сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 51 учрашувда майдонга тушди ва 30 гол урди. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси муддати 2017/18 йилги мавсум сўнгига қадар.
Мавзуга оид
05:35 / 18.03.2026
«Сити» турнирни тарк этди, Лиссабонда камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
10:59 / 15.03.2026
«Сити» деярли курашдан чиқди, Гулердан шедевр гол. Кун ўйинлари
12:09 / 12.03.2026
«Сити» Мадридда 3 та, «Челси» Парижда 5 та гол ўтказди. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026