Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бен Аффлек Афғонистон ҳақида ҳарбий фильм суратга олади
Актёр ва режиссёр Бен Аффлекка Афғонистондаги ҳодисалар бўйича «Қизил отряд» ҳарбий фильмини суратга олиш борасида таклиф билан чиқишди, деб хабар бермоқда Empire. Маълумотларга кўра, музокаралар бошланғич босқичда турибди.
Фильм штаб-сержант Клинтон Ромешининг хотира китоби асосида суратга олиниши мумкин. У 2009 йилда «Толибон» ва халқаро коалиция ўртасидаги Камдеш учун жангларда қатнашган. Картинани суратга олиш бўйича ҳуқуққа Sony Pictures студияси эгалик қилмоқда. Ромеша Ҳурмат медали билан тақдирланган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Аффлек бош ролга ўзининг укаси, «Оскар» мукофоти лауреати Кейси Аффлекни таклиф этиш ниятида.
Мавзуга оид
13:47
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026