Жаҳон | 16:33 / 30.08.2017
3024
1 дақиқада ўқилади

БМТ Олий комиссари: Венесуэлада демократия «ўлай-ўлай деб турибди»

Фото: AP

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайннинг маълум қилишича, Венесуэлада демократия «ўлай-ўлай деб турибди». Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда сўнгги вақтларда «демократиянинг ўпирилиши» юз берган.

«У (демократия. – таҳ.), афтидан, ўлай-ўлай деб турибди, агарда умуман ўлмаган бўлса. Мен буни шундай кўрмоқдаман», - деган ал-Ҳусайн Венесуэлада диктатура ўрнатилдими, деган саволга жавоб қайтариб.

Аввалроқ Мадуро АҚШнинг янги санкцияларида айбдор шахсни топгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид