Ўзбекистон | 11:14 / 30.08.2017
12476
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россия учун экспорт бўйича энг истиқболли йўналиш деб топилди

Фото: Uzdaily

Ўзбекистон Россия учун истиқболли бўлган экспорт йўналишларининг янгиланган рейтингида етакчига айланди. Россия экспорт маркази ренкингни тузган.

Ўзбекистон Россия учун истиқболли бўлган йўналишлар ренкингида бирданига етти поғонага кўтарилиб олди.

Россия экспорт марказининг таъкидлашича, Ўзбекистон Россия билан савдо иттифоқларида иштирок этиши, эркин савдо режими, Россия экспорти товар тузилмасининг мамлакат импорти тузилмасига мослиги, шунингдек, ЯИМнинг ўсиш суръатлари туфайли етакчига айланган.

Ўзбекистон Россиядан импорт бўйича 32-ўринда, хомашё бўлмаган импорт ҳажми бўйича эса – 21-поғонада (2016 йилда 1,6 долларга тенг бўлган) туради.

Польша ренкингда иккинчи ўринни эгаллади. Германия, Туркия ва Ҳиндистон топ-5га кирди. Қозоғистон янги ренкингда 7-поғонани эгаллади, Тожикистон – 17, Қирғизистон – 20 ва Туркманистон – 51-ўринда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид