Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конвертацияга ўтиш муддати ва валюта курси ҳақида илк маълумот пайдо бўлди
Ўзбекистон Марказий Банки ва акциядорлик тижорат банклари сентябрнинг биринчи ярмидан жисмоний шахсларга эркин конвертация амалиётини тақдим этишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Reuters мустақил иккита манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, банк эркин конвертация амалиёти жорий этилгач, миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан қиймати, айни пайтда 7,700 сўм атрофида бўлиб турган «қора бозор» кўрсаткичидан сезиларли фарқ қилмайди. Ҳар икки манбанинг таъкидлашича, жисмоний шахсларга хорижий валюта нақд пул кўринишида сотилмай, балки пластик карта орқали сотиш тажрибасидан фойдаланилади.
Бундан аввал, жисмоний шахслардан хорижий валютани харид қилиш қувватини ошириш мақсадида Марказий Банк республикадаги молиявий бирликларни нақд пул мадад кучи билан таъминлашни билдирганди.
Мавзуга оид
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
14:03 / 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026