Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти ИИБ Бўка Мурувват уйида хайрия тадбирини ўтказди
Тошкент вилояти ИИБ томонидан бир неча йилдан буён ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган суҳбат ва учрашувлар, вилоят ҳудудидаги меҳрибонлик уйларида меҳр-мурувват тадбирларини ўтказиб бориш хайрли анъанага айланган. Ана шундай тадбирлардан Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйида ташкил этилди, деб хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Тошкент вилояти ИИБ раҳбарияти, Бўка тумани ИИБ ҳамда маҳаллий ҳомийлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда сўзга чиққан Бўка тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Саидислом Юсупов тадбирдан кўзланган мақсад – тарбияланувчиларнинг ўз ҳаёт йўлларини топиб кетишига оз бўлсада ҳисса қўшиш, маънавий далда бўлиш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат эканлигини таъкидлади.
15-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига олиб келинган совға-саломлар топширилди. Шунингдек, 187 нафар тарбияланувчига Бўка тумани ҳудудида ташкил этилган кўчма хайвонот боғи ва цирк томошаларига саёҳат ташкил этилди.
Бундан ташқари, Қўлдоштепа МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Нуриддин Аблаев ва Жамила Турсуноваларга байрам совғалари тақдим этилди.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, Тошкент вилояти ИИБ томонидан ички ишлар органларида хизмат қилиб фожиали ҳалок бўлган ва хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оилалари ҳолидан доимий равишда хабар олиб турилади. Янги ўқув йили арафасида 65 нафар болажонларга мактаб учун зарур ўқув қуроллари, сумка ва бошқа совғалар топширилди.
Мавзуга оид
08:26 / 16.03.2026
Солиқ қарзини кечиктириш эвазига пул сўраган мансабдор фош этилди
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
16:33 / 25.11.2025