21:26 / 31.08.2017
9229

Венгер ўз услубида. Лемар трансфери барбод бўлди

«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер айни вақтда Парижда бўлиб турибди. У бу шаҳарга «Монако» вакиллари билан Тома Лемар трансфери бўйича музокаралар ўтказиш келганди.

Аввалига Daily Mail лондонликлар бу футболчи учун 100 млн евро таклиф этаётгани ҳақида ёзди.

Ярим соат ўтиб, The Telegraph ушбу трансферни 100 миллион еврога амалга ошириш бўйича келишувга эришилгани ҳақида маълум қилди.

Яна ярим соат ўтиб эса The Guardian бу трансфер барбод бўлгани, Арсен Венгер Алексис Санчесни жамоада олиб қолиш қарорини қабул қилгани ва Лемар трансфери бўйича ишлар тўхтагани ҳақида хабар тарқатди.

Лемарга «Ливерпуль» ва «Барселона» томонидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Top