Жамият | 21:55 / 01.09.2017
8587
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги 17 метрлик қум қасри Гиннес рекордлар китобига кирди

Фото: RP Online

Германиянинг Дуйсбург шаҳрида қумдан қурилган қаср Гиннес рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Қасрнинг баландлиги 16,68 метрни ташкил қилади. Таққослаш учун, бу тахминан 5 қаватли уйнинг баландлигига тенг. Қаср қурилишига 3,5 тонна қум сарфланган.

Гиннес рекордлар китоби вакили ушбу қум қасрини дунёдаги энг баланди сифатида қайд қилган. Ушбу қаср 14,84 метрни ташкил қилган аввалги рекордни ортда қолдирган.

Фото: RP Online

Рекордчи қаср камида 24 сентябргача туриши кутилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид