Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминия 298 та Lynx жанговар машинасини харид қилади
Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни Руминияга ҳарбий техника ва қурол-яроғ етказиб бериш бўйича 5,7 миллиард евролик шартнома тузди. Лойиҳа Европа Иттифоқининг мудофаа жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни Руминия ҳукумати билан умумий қиймати 5,7 миллиард евро бўлган йирик ҳарбий шартнома имзолаганини маълум қилди.
Шартномага мувофиқ, Руминияга 298 та Lynx жанговар машинаси, Skyranger ҳаво мудофааси тизимлари, турли хил ўқ-дорилар ҳамда тўртта ҳарбий катер етказиб берилади.
Компания мазкур келишувни ўзининг сўнгги тарихидаги энг йирик халқаро буюртма деб атади. Rheinmetall маълумотига кўра, илк етказиб бериш ишлари 2028 йилда бошланиб, 2030 йилгача якунланади.
Шунингдек, концерн Руминияда ўз ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни ва мамлакат мудофаа саноатига бир неча юз миллион евро инвестиция киритишни режалаштирмоқда.
Rheinmetall бош директори Армин Паппергер бу келишувга ишорани 2026 йил март ойидаёқ берган эди. Компаниянинг инвесторлар учун тақдим этган прогнозларида Руминия Украина ва Италия билан бир қаторда асосий қурол-яроғ харидорларидан бири сифатида қайд этилган.
Руминия мазкур битимни Европа Иттифоқининг Security Action for Europe (SAFE) дастури маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни режалаштирмоқда. Дастур ЕИ давлатларининг мудофаа салоҳиятини кучайтириш, қурол-яроғ харид қилиш ва мудофаа саноатини ривожлантиришга қаратилган.
2025 йил май ойида ташкил этилган SAFE жамғармаси доирасида иштирокчи давлатларга имтиёзли кредитлар шаклида жами 150 миллиард евро ажратилиши кўзда тутилган. Дастурнинг асосий мақсадлари қаторида Европа мудофаасини мустаҳкамлаш, АҚШга қарамликни қисқартириш ва Украинага кўмак бериш ҳам бор.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026