20:56 / 01.09.2017
9571

KFC ресторанларида буюртмага ҳақни табассум билан тўлаш йўлга қўйилди

Фото: Getty Images

Хитойда KFC ресторанида юзни таниш (smile-to-pay) ёрдамида буюртмаларга ҳақ тўлашга имкон берувчи автоматлар пайдо бўлди. Янги технологияни Alibaba компанияси татбиқ қилган.

KFC’нинг Ханчжоудаги ресторанида ўрнатилган махсус автоматлар Alipay тўлов тизими мижозларига буюртма учун тўловни банк картаси, смартфон ёки бошқа гаджетларсиз амалга ошириш имконини беради. Бунинг учун фойдаланувчи ўз телефон рақамини киритиб, камерага табассум қилиш етарли бўлади.

Ушбу технологияни яратган Ant Financial компанияси вакилларининг айтишича, автоматга фойдаланувчини таниш учун бир неча сония кифоя қилади. Бунда картмон эгасининг фотосуратини кўрсатган ҳолда автоматни алдаб бўлмайди, чунки у шахсни тасдиқлаш учун кўплаб омилларни ҳисобга олади.

 

Top