Трамп ва Жанубий Корея президенти ракеталар бўйича келишувни қайта кўриб чиқишмоқчи
АҚШ ва Жанубий Корея президентлари Дональд Трамп ва Мун Чжэ Ин телефон орқали суҳбатда Шимолий Кореяни бостириб туришни кучайтириш мақсадида Сеул томондан баллистик ракеталар технологияларини ривожлантириш ва уларни жойлаштириш бўйича келишувларни қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти идорасига иқтибос келтирган ҳолда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
“Икки етакчи Шимолий Корея томондан иғволар ва таҳдидларга қарши туриш учун Жанубий Корея мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этдилар ва ракета технологияларини ривожлантириш бўйича келишувларни Жанубий Корея истакларига мувофиқ ҳолга келтириш учун қайта кўриб чиқишга келишдилар”, деб айтилган хабарда.
“Президент Мун ва президент Трамп Шимолий Корея ядро дастури масаласини тинчлик билан ҳал қилиш учун Шимолий Кореяга максимал санкциялар қўллаш ва босим ўтказиш йўли билан уни музокаралар столига келтириш кераклиги фикрини қўллаб-қувватлашларини тасдиқлаганлар”, деб қўшимча қилинган хабарда.
Трамп ва Мун Чжэ Ин, шунингдек, БМТ Бош ассамблеясининг сентябрдаги янги сессиясида икки томонлама музокараларни ўтказишга келишиб олдилар. Суҳбат 40 дақиқа давом этган.
Мавзуга оид
09:10
Миллионлаб америкаликлар президентлик сайловларида овоз бериб бўлди
22:17 / 23.10.2024
АҚШда чатбот билан мулоқотда бўлиб келган 14 ёшли ўсмир кейин ўз жонига қасд қилди
22:00 / 23.10.2024
Тарихда биринчи марта ота-ўғил баскетболчи NBA ўйинида биргаликда иштирок этди
12:00 / 23.10.2024