Жамият | 23:55 / 02.09.2017
9526
2 дақиқада ўқилади

Туркиянинг инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш жамғармаси 2 млн мусулмонга қурбонлик гўштини улашди 

Фото: Anadolu

Туркиянинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоялаш ва гуманитар ёрдам жамғармаси (IHH) жорий йилда Қурбон ҳайит муносабати билан 5 та қитъадаги 106 та давлатда муҳтож бўлган 2 млн кишига қурбонлик гўштини улашди.

IHHда маълум қилинишича, гўштни тақсимлашда инқироз ва урушлар давом этаётган ҳудудлар ва биринчи навбатда Сурия устуворлик қилди.

İHH ҳайит куни Сурияда 250 минг кишига гўшт улашди. 

Жамғарма ходимлари, шунингдек, Мьянма ва Бангладешнинг турли ҳудудларида яшовчи мусулмонларга ҳам гўшт улашган. 

IHH қурбонлик гўштини улашадиган давлатлар орасида Непал, Фаластин ва Ғазо сектори, Яман, Судан, Сомали, Филиппин, Албания, Босния ва Герцеговина, Руминия, Сербия, Индонезия, Эритрея, Ҳиндистон, Қирғизистон, Миср, Эфиопия, Руанда ва бошқа кўплаб давлатлар бор.

Ушбу жамғарма 1992 йилда ташкил этилган. У диний ва ирқий мансубликдан қатъий назар, дунёдаги барча мутож одамларга ёрдам кўрсатади. Жамғарма 135 та давлатда фаолият юритади ва уруш, очарчилик ва табиий офатлардан азият чекканларга ёрдам кўрсатади.

 

Мавзуга оид