АҚШнинг БМТдаги вакили: Ким Чен Ин уруш бошланишига эришмоқчи
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз хатти-ҳаракатлари билан урушга эришмоқчи, деб айтди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли.
“Унинг ракета ва ядровий таҳдидлар билан суистеъмол қилиши унинг урушга эришмоқчилигини кўрсатади. Уруш АҚШ истаётган нарса эмас, бироқ биз иттифоқдошларимиз ва ўз ҳудудимизни ҳимоя қиламиз”, деб айтган Хейли.
У БМТ Хавфсизлик кенгашини Шимолий Кореяга нисбатан максимал қатъий чоралар кўришга чақирди.
“БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларига айтмоқчиман: шунча чидаганимиз етар. Босиқлик билан ёндашувни синаб кўрдик ва истакларимиз эзгу бўлганига қарамасдан, у фойда бермади. Биз Шимолий Корея тузуми билан кўплаб тўғридан-тўғри ва кўп томонлама музокараларда иштирок этдик ва ҳар гал улар иш бермади”, деб қўшимча қилди Хейли.
Хейлининг таъкидлашича, Шимолий Корея билан бизнес олиб борадиган истаган давлатни Шимолий Корея ядровий дастурига шерик деб ҳисоблаш керак.
Шунингдек, у Пхеньяннинг ракета ва ядро синовлари тўхтатилиши эвазига АҚШ ва иттифоқдошларининг машғулотларини тўхтатиш фикрини “ҳақоратомуз” деб атади. Бундай таклифни Россия ва Хитой билдирганди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ўзини ва иттифоқдошларини ҳимоя қилиш учун барча чоралар, жумладан ядро қуролини қўллашга тайёрлигини айтган. Шимолий Корея водород жанговар каллагини синовдан муваффақиятли ўтказганини маълум қилганди.
Сеул бу синовларни қатъиян қоралаган, Токио эса уларни “халқаро ҳамжамиятга очиқчасига таҳдид” деб атаган. Москвада эса “Шимолий Корея билан боғлиқ вазият ортидан жиддий кузатилаётгани” таъкидлаб ўтилган ва санкцияларни кучайтириш ўрнига барча манфаатдор томонларнинг бевосита мулоқоти вариантларини излашга чақирилган.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:59 / 19.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
18:44 / 19.11.2024