Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон ҳарбийлари НАТО машғулотларига келмадилар
Арманистон 3 сентябрда Грузияда бошланган кўп миллатли Agile Spirit 2017 машғулотларида иштирок этмасликни афзал кўрдилар. Грузия мудофаа вазири вакили Нино Толордаванинг айтишича, арманистонлик ҳарбийлар машғулотларнинг расмий очилишига келмаганлар. Арманистоннинг машғулотларда йўқлиги Тбилисини ажаблантирган. Ереван ушбу ҳолат юзасидан Тбилисига ҳеч қандай тушунтириш бермаган.
“Изоҳсиз”, деб айтган Арманистон мудофаа вазири матбуот котиби Арцрун Оганесян.
3-11 сентябрь кунларига белгиланган машғулотлар НАТО билан ҳамкорликда 2011 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинади. Унда Грузия, Арманистон, Озарбойжон, Латвия, Руминия, АҚШ ва Украина ҳарбийлари иштирок этиши белгиланган.
Арманистон Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзоси ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026