Спорт | 22:03 / 04.09.2017
23652
1 дақиқада ўқилади

Бабаян Рашидов ва бошқа футболчилар қасддан заҳарланганини гумон қилди

Фото: KUN.UZ

2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ саралаш босқичининг Осиё минтақасида иштирок этадиган Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари учрашуви олдидан мезбонлар устози Самвел Бабаян ва Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Сардор Рашидовнинг заҳарлангани ҳақида хабар тарқалди. Бу қанчалик ҳақиқат? Умуман бу таомномани белгилаб берадиган ошпазларнинг ўз ишини билмаслигидан далолат берадими? 

— Очиғи бу жуда мураккаб савол. Унинг келиб чиқиш сабабига ҳам чуқур киришимиз керак бўларди. Масалан, заҳарланган футболчилар фақат бир киши эмасди. Беш нафар футболчи заҳарланди. Жумладан Одил Аҳмедов ҳам. Аммо кимдир мураккаброқ кимдир енгилроқ заҳарланди. Бу катта масала. Очиғи бу масалага чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилдик. Лекин бу бироз мураккаброқ савол бўлгани учун тўхтаб қолди. Айнан нима сабабдан бундай бўлганини билмаймиз. Уюштирилганми? Балки, лекин бунга аниқ исботимиз йўқ.

Мавзуга оид