Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Guardian: ИШИД Лондонда теракт содир этиш учун BBC журналистини “ёллади”
ИШИД террорчилик гуруҳи жангариси BBC телерадиокомпанияси журналистини Лондон кўприги ҳудудида қўпорувчиликлар содир этиш учун ёллашга уриниб кўрди. Бу ҳақда The Guardian нашри репортёр сўзларига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, BBC ходими икки йил мобайнида экстремистик гуруҳлар бўйича ўз суриштирувини олиб борган. У ўз фаолиятини яширган ҳолда ИШИД жангарилари билан Twitter орқали ёзишган. Газетанинг ёзишича, ғаразгўйлар журналистни Лондон кўприги яқинида бир ўзи ёки гумашталари билан бирга ҳужум уюштиришга чорлаган. The Guardian нашрининг қайд этишича, бу “ёллаш” терактдан бир йил аввал содир бўлган.
Журналист, шунингдек, ўз суриштируви доирасида ИШИДнинг бошқа аъзолари билан ҳам алоқага чиққан. Улар ОАВ ходимига кейинги ҳужумлар режалари ва қурол-яроғларни қаердан харид қилиш мумкинлигини маълум қилишган.
Маълумки, 3 июнь куни 3 террорчи Лондон кўприги ҳудудида автомобилда пиёдаларни босиб кетди. Сўнгра, улар Боро-маркетгача бориб, машиналаридан чиқиб, пичоқлар билан ўтган-кетганларга ҳужум қилди. Ўшанда 8 киши ҳалок бўлди, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари террорчиларни йўқ қилди.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025