Жаҳон | 00:53 / 04.09.2017
19670
1 дақиқада ўқилади

Мьянманинг Жакартадаги элчихонаси биносига ўт қўйилди

Индонезия пойтахти Жакартада Мьянма элчихонасига ёнувчи аралашмали шиша идиш улоқтирилди.

Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, бунинг оқибатида кичик ёнғин чиққан. Гумонланувчи воқеа жойидан яширинган.

Бундан аввал элчихона олдидаги норозилик намойишида Мьянма ташқи ишлар вазиридан Нобель мукофоти олиб қўйиш талаб қилинган. Бундан ташқари, ўнлаб одамлар Индонезия ҳукуматини Мьянмада мусулмон озчиликни ташкил қилувчи роҳингя  халқини таҳқирлаш муаммосини ҳал қилишга чақирганлар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид